Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов судга ҳурматсизлик қилганларни маъмурий жавобгарликка тортишни кўзда тутган қонунни имзолади.

12.uz нашри берган хабарга кўра, янги қонун лойиҳасида хўжалик ва фуқаролик ишлари бўйича алоҳида суд жараёнларини соддалаштириш кўзда тутилгани айтилмоқда.

Президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғриси”даги қонунга биноан, жумладан, республиканинг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш киритилди.

12.uz нашрига кўра, кодекснинг 166-моддасига “Суд мажлисида тартибни бузган ёки судга бошқа турдаги ҳурматсизликни намойиш қилган шахс суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин”, деган қўшимча киритилган.
XS
SM
MD
LG