Линклар

Қуръон нусхасини намойишкорона ёққан америкалик икки пасторга АҚШнинг Мичиган штатидаги масжид ёнида ислом динига қарши норозилик акцияси ўтказишга рухсат берилмади.

Штатдаги Дирборн шаҳри судяси қисқа муддатли маҳкамадан сўнг Терри Жоунсни қисқа муддат ушлаб туриш ҳақида ҳукм чиқарди.

Терри Жоунс ва унга шерик бўлган яна бир пастор Мичиган штатидаги Исломий марказ олдида жума куни норозилик акцияси ўтказиш режасини анча олдин маълум қилган эди.

Жума куни бу ҳаракатни тўхтатган судя буни штат аҳолиси хавфсизлигига таҳдид, деб топди ва бунинг ортидан зўравонликлар келиб чиқиши мумкин, деган хулосани эълон қилди.

Терри Жоунс бир соатдан сўнг озод қилинди ва шунингдек, унга кейинги уч йил ичида масжид ёнига яқинлашиш ҳам тақиқланди.

Бу пастор шу йил март ойида Флорида штатида Қуръон нусхасини намойишкорона ёқиб юборганидан сўнг Афғонистонда бунга қарши бўлган намойишлар зўравонликларга айланган ва оқибатда, ўнлаб одам, жумладан, БМТ ходимлари ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG