Линклар

Фаластинда бир исроиллик отиб ўлдирилди


Фаластин полицияси ўт очгани оқибатида Исроилнинг бир фуқароси нобуд бўлди, тўрт нафари яраланди.

Воқеа Ғарбий Соҳилда - Фаластин назоратидаги ҳудудда жойлашган, Инжил китобида номи ёзилган муқаддас зиёратгоҳга исроилликлар кетаётган пайтда содир бўлди.

Исроил ҳарбийлари эълон қилган баёнотда жабрланганлар ашаддий диндор яҳудийлар гуруҳининг аъзоси бўлгани ва улар Наблус ташқарисидаги зиёратгоҳга армия рухсатисиз кетаётган пайтда ўққа тутилгани билдирилган.

Фаластин хавфсизлик кучлари исроилликларга бир ой давомида зиёратгоҳга бориш учун мувофиқлашган тарзда рухсат беради.

Бироқ исроиллик ашаддий диндорлар кўпинча ҳарбийлар таъқиқини эътиборсиз қолдиради. .

Наблус ҳокими Жибрил Бакрий Фаластин хавфсизлик кучлари ўт очишдан олдин ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узганини айтди.
XS
SM
MD
LG