Линклар

Оқ Уй Яманда ҳокимият ўзгаришини олқишлади


Яман пойтахтида ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш, 19 апрел 2011 йил

Яман пойтахтида ҳукуматга қарши уюштирилган намойиш, 19 апрел 2011 йил

АҚШ Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятни топширишга рози бўлганини қутлади.

Оқ Уй Яманда ҳокимият тинч йўл орқали ўзгаришини қўллаб-қувватлашини ва "бу Яман халқи хоҳиш-иродасига мувофиқ" эканини билдирди.

Шанба куни Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ёрдамчиларидан бири президент Кўрфаз Ҳамкорлик Ташкилоти воситачилигида ишлаб чиқилган режани қабул қилишга рози бўлганини айтди.

Режага кўра, Яманни 32 йилдан бери бошқариб келаётган Солиҳ дахлсизлик берилиши эвазига 30 кун ичида истеъфога чиқади ва ўз ваколатларини ўринбосарига топширади.

Мухолифатнинг етти партиясидан иборат коалиция режани шартлар билан қабул қилганини айтган.

Бироқ мухолифат матбуот вакили бу кўча намойишлари тез орада тўхташини англатмаслигини билдирди.

Яманда икки ойдан ортиқ вақтдан буён ҳукуматга қарши давом этаётган намойишларда камида 120 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG