Линклар

Ҳюман райтч уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти БМТни Сурияда хавфсизлик кучлари сўнгги икки кун ичида камида 120 намойишчини ўлдиргани юзасидан текширув ўтказишга чақирди.

Ташкилот Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи намойишчиларга қарши куч ишлатилишига масъул бўлган Сурия расмийларига нисбатан санкциялар жорий қилиш кераклигини қайд этмоқда.

Ташкилот маълумотига кўра, Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қарши беш ҳафта олдин намойишлар бошланганидан бери 300 одам, жумладан, жума ва шанба кунлари 120 киши ўлдирилган.

Айни пайтда Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Демократия, Эркинлик ва Инсон Ҳуқуқлари Ҳимояси Қўмиталарининг етакчи фаоли Даниел Сауд ҳибсга олинганини хабар қилди.

Намойишларни куч билан тарқатиш пайшанба куни президент Ассад 48 йилдан бери амал қилиб келинган Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонунни бекор қилганидан кейин амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG