Линклар

Ашхободда янги транспорт йўлаги муҳокама қилинади


Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий 24 апрел куни Туркманистонга сафар қилади.

ISNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Солиҳий Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Уммон ва Қатар иштирок этаётган янги транспорт йўлаги барпо этиш бўйича учрашувда қатнашади.

Ашхободдаги Эроннинг элчиси Муса Хошимий Гулпайгани сўзларига кўра, Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар ўртасида янги халқаро транспорт йўлаги барпо этиш барча давлатлар мутахассислари томонидан маъқулланган.

Ашхобод учрашувида шу ҳақдаги ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

2011 йил феврал ойида Тошкентда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Уммон ва Қатарнинг Транспорт вазирликлари расмийлари учрашган.

Йиғилишда янги халқаро транспорт йўлаги барпо этиш ҳақида шартнома тайёрлашга келишиб олинган эди.
XS
SM
MD
LG