Линклар

Ўзбек мутахассислари Афғонистон темир йўлларига хизмат кўрсатади


"Ўзбекистон темир йуллари" ширкати мутахассислари Афғонистондаги биринчи темир йўл магистралига хизмат кўрсатади.

Буни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сурхондарё вилояти аҳолиси вакиллари билан учрашув пайтида маълум қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Каримов бу ҳақда Афғонистон ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришилганини айтган.

“Ҳайратон - Мазори-Шариф” ўртасидаги 75 километрлик асосий темир йўл орқали юклар ва йўловчилар ташилиши режаланган.

Қиймати 129 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган бу лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган.

Бу "Ўзбекистон темир йуллари" ширкатининг Ўзбекистон ташқарисида амалга оширган илк лойиҳасидир.
XS
SM
MD
LG