Линклар

logo-print

Ливия ҳарбийлари Мисрата атрофини нишонга олмоқда


Мисрата шаҳрининг Триполи кўчаси жойлашган ҳудуд, 21 апрел 2011 йил

Мисрата шаҳрининг Триполи кўчаси жойлашган ҳудуд, 21 апрел 2011 йил

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар Мисрата шаҳрида ҳарбий амалиётлар тўхтатилганини эълон қилинганига қарамай, исёнчилар ва гувоҳларга кўра, ҳукумат кучлари шаҳар атрофига ракеталар отмоқда.

Мисрата Ливия ғарбида исёнчилар назоратида бўлган ягона йирик шаҳардир.

Ҳукумат кучлари икки ойдан бери шаҳарни нишонга олмоқда.

Ливия ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Қаим 24 апрел куни эрталаб армия шаҳардаги амалиётларни тўхтатишини ва маҳаллий қабилалар можарони ё музокаралар, ёки куч билан ҳал қилишини айтди.

Исёнчилар буни фитна, дея баҳоладилар.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, Мисратада икки ойдан бери давом этаётган уруш ҳаракатлари давомида камида минг киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG