Линклар

Мисратадан минглаб одам эвакуация қилинди


Халқаро миграция ташкилоти белгиси

Халқаро миграция ташкилоти белгиси

Ливиянинг Мисрата шаҳрида яраланган тинч аҳоли вакиллари ва исёнчилар кемада мингга яқин қочқинлар билан бирга исёнчилар назоратида бўлган Бенғози шаҳрига олиб келинди.

Халқаро миграция ташкилотининг Ливиядаги гуруҳи раҳбари Жереми Ҳаслам 24 апрел куни Мисрата касалхонасида вазият оғир эканини айтди.

- Касалхона одамлар билан тўлиб-тошган ва шифохона бор имконияти даражасида ишлаяпти. Сўнгги бир неча кун ичида турли кемаларда анча одам олиб кетилди. Улар дуч келаётган қийинчилик касалхонага одамлар тинимсиз олиб келинаётганидир, - деди Халқаро миграция ташкилоти расмийси.

Ливия армияси Мисратани нишонга олишни тўхтатгани эълон қилинганига қарамай, шаҳар атрофи ракеталардан ўққа тутилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG