Линклар

logo-print

Испан журналисти Триполи турмасидан телефон қилди


Муаммар Қаддафийга содиқ ҳарбийлар томонидан қўлга олинган испаниялик фотомухбир Триполидаги ҳарбий турмадан кеча ота-онасига телефон қилди.

Ману Брабоснинг отаси Мануэл Варела Испаниянинг TVE телеканалига берган интервьюсида ўғли қамоқда овқат берилаёгани, муомала ҳам яхшилигини айтганини билдирган.

Испаниялик фотомухбир 5 апрел куни Қаддафий кучлари томонидан қўлга олинган 4 чет эллик журналистнинг биридир.

Ману Брабодан ташқари яна икки америкалик ва бир жанубий африкалик журналист Ливия турмасида ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG