Линклар

Мисратага ракеталар билан зарба берилди


Исёнчилар ва вазиятни кузатиб турганлардан олинган хабарларга қараганда, кеча Мисрата шаҳрига, Муаммар Қаддафийга қарашли кучлар ҳужумларни тўхтатганини эълон қилганига қарамай, ракеталардан зарбалар берилди.

Мисрата – Ливия ғарбидаги исёнчилар назорати остидаги ягона йирик шаҳардир. У ҳукумат кучлари ҳужумларини икки ойдан буён қайтармоқда.

Ливия ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Қаим 24 апрел куни эрталаб армия шаҳардаги амалиётларни тўхтатишини ва маҳаллий қабилалар можарони ё музокаралар, ёки куч билан ҳал қилишини айтган эди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, Мисратада икки ойдан бери давом этаётган уруш ҳаракатлари давомида камида минг киши ҳалок бўлган.

Кеча Италия ташқи ишлар Франко Фраттини тез орада консулхона очиш учун исёнчилар назоратида қолаётган Бенғози шаҳрига боражаги тўғрисида баёнот берди.

Кеча, шунингдек, АҚШ сенатори Жон МакКейин ққуролли қарама-қаршиликнинг чўзилиб кетганидан фойдаланиб, Ливиядаги вазиятга Ал-Қоиданинг аралашиб кетишининг олдини олиш учун Вашингтонни Ливияга ҳаводан зарба беришдаги иштирокини фаоллаштиришга чақирди.

XS
SM
MD
LG