Линклар

Қозоғистонлик учоқни олиб қочмоқчи бўлди


Якшанба куни кечқурун Алиталия ҳаво йўллари ширкатининг Париж –Рим йўналишида парвоз қилаётган учоғига йўловчилардан бири дахл қилди.

ANSA агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон фуқароси бўлган йўловчи стюардессага ҳужум қилиб, учоқни Ливия пойтахти Триполига қараб буришни талаб қилган.

Қўлида кичкина пичоқ бўлган йўловчини учоқ экипажи қуролсизлантириган ва парвоз Римда якунига етгач, Италия полициясига топширган, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG