Линклар

Муборак турма касалхонасига ётқизилади


Миср бош прокурорининг якшанба кунги фармойишига биноан собиқ президент Ҳусни Муборак Қизил денгиз бўйидаги Шарм ал-Шайх шаҳридаги касалхонадан ҳарбий турмага ўтказилади.

Миср расмий ахборот агентлиги аввалроқ Муборакнинг Қоҳирадаги Тора турмаси касалхонасига кўчирилажаги тўғрисида хабар қилган эди. Бироқ кейин, касалхонада зарурий ускуналар йўқ эканлиги аниқланган.

Муборак ўғиллари тергов учун 15 кунга ҳибсга олинганини эшитганидан сўнг 13 апрел куни юрак ҳуружи билан касалхонага тушиб қолган эди.

Ҳусни Муборак коррупционерликда ҳам жорий йил бошида бўлиб ўтган норозилик митинглари иштирокчиларини ўлдирганликда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG