Линклар

Али Солиҳ: Намойишлар давлат тўнтаришидир!


Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ якшанба кунги баёнотида ҳокимиятни топшириш конституция доирасида амалга оширилиши лозим, у, яъни ҳокимият норозилик намойишлари иштирокчилари қўлига тутқазиб қўйилмайди, деди.

BBCга берган эксклюзив интервьюси чоғида у 2 ой давом этган намойишларни давлат тўнтариши, деб атади.

Шанба куни Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ёрдамчиларидан бири президент Форс кўрфази ҳамкорлик ташкилоти воситачилигида ишлаб чиқилган режани қабул қилишга рози бўлганини айтди.

Режага кўра, Яманни 32 йилдан бери бошқариб келаётган Солиҳ дахлсизлик берилиши эвазига 30 кун ичида истеъфога чиқади ва ўз ваколатларини ўринбосарига топширади.

Яманда икки ойдан ортиқ вақтдан буён ҳукуматга қарши давом этаётган намойишларда камида 120 киши нобуд бўлди.

АҚШ Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятни топширишга рози бўлганини қутлади.

Оқ Уй Яманда ҳокимият тинч йўл орқали ўзгаришини қўллаб-қувватлашини ва "бу Яман халқи хоҳиш-иродасига мувофиқ" эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG