Линклар

logo-print

Ўзбекистон Афғонистонда янги темир йўллар қуришни режаламоқда


Ўзбекистон Афғонистондаги янги темир йўллар қурилишида иштирок этишни режаламоқда.

Бу ҳақда Тошкентда ўтган 22-23 апрел кунлар ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов маълум қилди.

Унга кўра, "Ўзбекистон темир йуллари" ширкати мутахассислари 3-4 йил ичида Мазори-Шариф-Хирот ўртасида янги темир йўл линиясини қуриб беради.

Азимов Хайратон ва Мазори-Шариф шаҳарлари ўртасида ўзбекистонлик мутахассислар қурган темир йўл участкасини ўтган йили ишга туширилганини қўшимча қилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта охирида Сурхондарё вилояти аҳолиси вакиллари билан учрашувда ушбу темир йўл магистралига "Ўзбекистон темир йуллари" ширкати мутахассислари хизмат кўрсатишини айтди.
XS
SM
MD
LG