Линклар

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор қамоқхонасидан қарийб 500 нафар маҳбус қочди.

Уларнинг аксари Толибон ҳаракатига аъзоликда гумонланиб қўлга олинган шахслардир.

Қандаҳордаги қамоқхона бошлиғи якшанба куни тунда 476 нафар маҳбус ер ости тунели орқали қочиб кетганини айтди.

Расмийларга кўра, толиб жанггарилари ер остидан бир неча юз метрлик тунел кавлаган.

Толибларга кўра, тунел кавлаш ишлари беш ой олдин бошланган.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмади қамоқдан қочганларнинг 100 нафари ҳаракат қўмондонлари ва жангчилари эканини маълум қилди.

Қандаҳордаги қамоқхона 1,200 маҳбусга мўлжалланган.

Бу сўнгги уч йилда Қандаҳор қамоқхонасидан маҳбусларнинг иккинчи марта оммавий қочишидир.

2008 йилда мингга яқин маҳбус, жумладан, Толибон қўмондонлари қамоқхона дарвозасини портлатиб қамоқдан қочган эди.
XS
SM
MD
LG