Линклар

Сурия кучлари Дара шаҳрига ҳужум қилди


Дараа вилоятининг Жасим шаҳридаги ҳукуматга қарши намойиш, 22 апрел 2011 йил

Дараа вилоятининг Жасим шаҳридаги ҳукуматга қарши намойиш, 22 апрел 2011 йил

Сурия хавфсизлик кучлари мамлакат жанубидаги Дараа шаҳрига танклар билан ҳужум қилди.

Бу ҳақда ҳуқуқ фаоллари ва аҳоли вакиллари хабар қилди.

Бу шаҳарда беш ҳафтадан бери президент Башар ал-Ассад бошқарувига қарши оммавий намойишлар ўтказилмоқда.

Дарааликлар шаҳарга юзлаб қўшин киритилганини айтмоқда.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, қўшинлар намойишчиларга қарата ўт очгани оқибатида бир неча одам нобуд бўлган.

Фаоллар ва гувоҳларнинг айтишича, бошқа бир воқеада Сурия хавфсизлик кучлари душанба куни эрталаб Дамашқ ташқарисидаги Доума ҳудудини ишғол қилган.

Воқеада фуқаролар ўққа тутилган ва қўлга олинган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳларга кўра, бугун Жабла шаҳрида хавфсизлик кучлари ва президент Ассаднинг тарафдорлари камида 13 кишини ўлдирган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Сурияда ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери 350дан ортиқ одам ўлган.

Уларнинг учдан бир қисми сўнгги уч кун ичида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG