Линклар

Европаламент делегацияси Ўзбекистон расмийлари билан учрашади


Европа Парламентининг Ташқи алоқалар қўмитаси делегацияси 26 апрел куни Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан музокара қилади.

Ташрифдан мақсад Европа Парламентининг Ўзбекистон билан муносабатини ривожлантириш имкониятларини ўрганиш экани айтилмоқда.

Сўзлашувлар чоғида томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг Озодликка айтишича, Европарламент вакиллари Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашади.

- Европа Парламентининг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси делегацияси расмий ташриф доирасида давлат идоралари билан, хусусан Ташқи ишлар вазирлиги, Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси вакиллари билан учрашиши белгиланган. Ташриф давомида Европа Парламенти делегацияси аъзолари Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказиши режаланган. Бизнинг Эксперт ишчи гуруҳи вакиллари, хусусан мен ҳам эртага учрашувга таклиф қилинганман,- деди С. Исмоилов.
XS
SM
MD
LG