Линклар

Ливия: Қаддафий қароргоҳидаги бино вайрон қилинди


НАТО учқичлари Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг Триполидаги қароргоҳига ҳаводан зарба берди.

Ҳужум оқибатида бир бино вайрон бўлди.

Ҳукуматга қарашли ахборот агентлиги ҳужум натижасида 45 киши яралангани, бир неча одам бедарак йўқолганини хабар қилди.

Бироқ бу маълумотлар мустақил манъбалардан тасдиқланмади.

Расмийлар ҳужумни Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга қарши уюштирилган суиқасд дея бахолади.
XS
SM
MD
LG