Линклар

logo-print

Тожик-Афғон чегарасидаги отишмада икки киши нобуд бўлди


Тожикистон чегарачилари мамлакат сарҳадларини қўриқламоқда

Тожикистон чегарачилари мамлакат сарҳадларини қўриқламоқда

Тожикистон-Афғонистон чегарасида содир бўлган отишмада бир жанггари ва бир нафар чегарачи нобуд бўлди.

Тожикистон Чегара хизмати матбуот котиби Ҳушнуд Раҳматуллаевга кўра, ўнга яқин жанггари шанба куни тунда Тожикистон ҳудудига ўтишга уринган.

Бу жорий йил бошидан бери жанггариларнинг Афғонистондан Тожикистон ҳудудига ўтиш учун қилган олтинчи уринишидир.

Тожикистон ҳарбийлари АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари томонидан Афғонистонда таъқиб қилинаётган жанггарилар зўравонликларни қўшни давлатларга ёйишни режалаштираётганидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG