Линклар

Иордания даниялик рассомни сиртдан суд қилмоқда


Даниялик рассом Курт Вестергаард.

Даниялик рассом Курт Вестергаард.

Иордания маҳкамаси Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) карикатураларини чизган даниялик рассом Курт Вестергаардни динни таҳқирлаш айби бўйича сиртдан суд қилмоқда.

Иордания суди Муҳаммад Пайғамбарнинг (с.а.в.) салласини бомбага ўхшатиб чизиб, “динни таҳқирлаганлик”да айбланаётган Вестергаардга судга келиш ҳақида 14 апрел куни чақирув қоғози жўнатган.

Уч йил олдин Даниядаги 17та нашр, дастлаб 2005 йилда чоп этилган ва мунозараларга сабаб бўлган суратни қайта нашр қилди.

Ўз навбатида бу мусулмон давлатларда, жумладан Иорданияда кескин норозиликларга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG