Линклар

Қаддафий кучлари Мисратадан сиқиб чиқарилди


Ливия пойтахти Триполи шаҳридан 215 километр шарқда жойлашган Мисрата шаҳрини назорат қилиб турган мухолифатчилардан олинган хабарларга қараганда, кеча улар Муаммар Қаддафийга содиқ кучларга зарба бериб, шаҳар четига сиқиб чиқарган.

Кеча тонгда НАТО учқичлари Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг Триполидаги қароргоҳига ҳаводан зарба берди.

Ҳужум оқибатида бир бино вайрон бўлди.

Ҳукуматга қарашли ахборот агентлиги ҳужум натижасида 45 киши яралангани, бир неча одам бедарак йўқолганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG