Линклар

АҚШ Сурияга қарши санкциялар жорий этмоқчи


АҚШ Сурия ҳукумати мухолифат чиқишларини шафқатсиз бостираётгани учун унга қарши санкциялар жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Томми Витор “Вашингтон Сурия ҳукумати ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракатлар, деб ҳисоблайди”, деди.

Маҳаллий кузатувчилардан олинган хабарларга қараганда, Суриянинг Дераа шаҳрида камида 25 киши ҳарбийлар томонидан ўлдирилди.
Сурия хавфсизлик кучлари кеча мамлакат жанубидаги Дараа шаҳрига танклар билан ҳужум қилди.

Сурия давлат телевидениесининг армия қўмондонлари айтганларига таяниб хабар қилишича, ҳарбий куч бу шаҳарга фуқароларнинг илтимосига кўра, “экстремист ва террорчи гуруҳларга” қарши киритилган.

Бу шаҳарда беш ҳафтадан бери президент Башар ал-Ассад бошқарувига қарши оммавий намойишлар ўтказилмоқда.

Фаоллар ва гувоҳларнинг айтишича, Сурия хавфсизлик кучлари душанба куни эрталаб Дамашқ ташқарисидаги Доума ҳудудини ҳам ишғол қилган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Сурияда ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери 350дан ортиқ одам ўлган.

Уларнинг учдан бир қисми сўнгги уч кун ичида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG