Линклар

logo-print

Ўзбекистон Форс кўрфазига чиқмоқчи


Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Оман ва Қатар ҳукуматлари ўртасида 25 апрел куни Ашхободда халқаро транспорт ва транзит йўли яратиш тўғрисида давлатлараро келишув имзоланди, деб хабар қилди Регнум ахборот агентлиги.

Ҳужжат тилга олинган давлатлар ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди, келишув кучга кириши учун у парламентлар тасдиғидан ўтиши керак.

Агентлик ўз хабарида Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳийнинг фикрини ҳам келтирган. Солиҳийга кўра, 5 давлат ўртасида имзоланган келишувга биноан яратилажак халқаро транспорт ва транзит йўли Марказий Осиёдан нефт маҳсулотларини Форс кўрфазига божхона чекловларисиз ташиш имконини беради ҳамда йўловчилар қатновини осонлаштиради.
XS
SM
MD
LG