Линклар

Украинадаги Чернобил АЭСида портлаш юз берганига бугун 25 йил тўлди.

Шу муносабат билан пойтахт Киевда черков қўнғироғи 25 марта бонг урди.

Россия Православ черкови Партиархи Кирилл хотира маросимида қатнашаётган юзлаб одам олдида сўзлаган нутқида дунё тинчлик даврида бундай мудҳиш фожиани кўрмаган, дея таъкидлади.

Бугун кечки пайт ўтказиладиган маросимда Украина Президенти Виктор Янукович ва Россия Президенти Дмитрий Медведев иштирок этади.

1986 йилнинг 25 апрелида Чернобил АЭСида рўй берган портлаш оқибатида Европанинг катта ҳудудига радиоактив булут тарқалган.

Украина, Беларус ва Россия ғарбидаги минтақалардан юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

Чернобил ҳалокати ва унинг оқибатларини бартараф этишда кўплаб ўзбекистонликлар ҳам қатнашган.

БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Чернобилдаги авария оқибатида катта нурланиш олган 600 минг одам орасида саратон касаллидан ўлганлар сони ўртача кўрсаткичдан тўрт минг баробар кўпроқ эканини айтади.
XS
SM
MD
LG