Линклар

logo-print
АҚШ Давлат Департаменти Суриядаги АҚШ элчихонасининг иккиламчи лавозимлардаги ходимлари ва оила аъзоларига мамлакатни тарк этишни тавсия қилди.

Бунга Сурия ҳукуматига қарши намойишга чиққан одамларга нисбатан зўравонлик кучайиб бораётгани сабаб бўлди.

Давлат Департаменти АҚШ фуқароларини Сурияга сафар қилишдан тийилишга ва Суриядаги америкаликларни имкон қадар мамлакатни тарк этишга чақирди.

Душанба куни Дараа шаҳрига бостириб кирган Сурия армияси аскарлари, танклари ва мерганлари намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида камида 39 киши нобуд бўлди, 70 киши яраланди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар маълумотига кўра, Дамашқ ҳукуматига қарши намойиш бошланганидан бери тахмин 400 одам ўлдирилган.

Сурияда намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллангани боис Оқ Уй президент Башар ал-Ассад режимига қарши қўшимча санкциялар жорий қилиш масаласи кўрилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG