Линклар

Афғонистонда Ал-Қоида етакчиларидан бири ўлдирилди


Афғонистондаги Халқаро коалиция кучлари “Ал-Қоиданинг нуфузли етакчиси” деб айтилаётган ва мамлакатда қидирилаётган жанггарилар рўйхатида иккинчи ўринда турган саудияликни ўлдирди.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Абдул Ғани номи билан танилган Абу Нафс ал-Нажди Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятида 13 апрел куни ҳаводан амалга оширилган ҳужумда ўлдирилганини маълум қилди.

Абу Ҳафс, Абу Ҳафс ал-Нажди ва Абдул Ғани номлари билан танилган Солиҳ Найиф Ийд ал-Маҳлафи Саудия Ички ишлар вазирлиги Интернет сайтида эълон қилинган қидирувдаги 85та шахсларнинг биридир.
XS
SM
MD
LG