Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:57

25 йилдан буён бедарак олим Абдулла Ўтаевнинг ўғли Мирзиëевга мурожаат қилди


Абдулла Ўтаевнинг тақдирига оид 25 йилдан бери яқинларида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Абдулла Ўтаевнинг тақдирига оид 25 йилдан бери яқинларида ҳеч қандай маълумот йўқ.

90-йилларда Ўзбекистонда танилган диний уламо Абдулла Ўтаевнинг ўғли, АҚШда истиқомат қилаётган Убайдулла Ўтаев 2 ноябрь куни Озодлик орқали Шавкат Мирзиëев ҳукуматига мурожаат қилиб¸ ўз отаси тақдирига оид маълумот беришни сўради.

Собиқ СССР таркибида тузилган Бутуниттифоқ Ислом уйғониш партиясининг Ўзбекистондаги бўлимини очишга уринган асли сурхондарёлик Абдулла Ўтаев 1992 йилнинг 15 декабрь куни Тошкентнинг Ҳувайдо кўчасида қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилганича¸ бедарак йўқолган.

1947 йилда туғилган Абдулла Ўтаевнинг ота-онаси ва фарзандлари қарийб 25 йилдан бери унинг ўлик-тиригидан бехабар яшамоқда.

Ўзбекистонда посткаримов даври бошланиб¸ сиëсий ва диний маҳбусларга нисбатан муносабат ўзгариши ҳақида умидлар туғилиши ортидан Озодликка мурожаат қилган Ўтаевнинг ўғли Убайдулла¸ янги ҳукумат 90-йиллардаги одам ўғирлаш ва адолатсиз қама-қамаларни ўзига мерос қилиш керак эмас¸ деган илинжда эканини айтди.

Убайдулла Ўтаев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:50 0:00
Бевосита линк

Озодлик Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаëтган сиëсий маҳбуслар¸ қолаверса¸ бедарак йўқолган сиëсий ва диний арбоблар тақдирига оид тафсилотларни ўрганиш уринишларини давом эттиради. Бунга оид маълумотлар сизда бўлса¸ уларни Озодлик орқали ўртоқлашишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG