Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:56

Ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар Аҳмадбойдан бирин-кетин юз ўгирмоқда


Қўшиқчи Муниса Ризаева чинозлик тадбиркорни умуман танимаслигини ёзди.
Қўшиқчи Муниса Ризаева чинозлик тадбиркорни умуман танимаслигини ёзди.

Ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевга фоиз эвазига йирик миқдорда пул берганликлари тўғрисидаги хабарларни бирин-кетин рад этишмоқда. Айни пайтда Аҳмадбой Турсуновга пул ва бошқа моддий бойликларни фоиз эвазига берган мижозлар устидан текширув ишлари давом этмоқда. Халқ орасида "Аҳмадбой" номи билан танилган тадбиркор молиявий қаллобликда айбланиб, май ойида ҳибсга олинганди.

Аҳмад Турсунов мижозлари орасида саҳна юлдузлари ҳам борлиги ҳақида Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идорасидаги манбаси билдирди.

Айни пайтда санъаткорлардан баъзилари ижтимоий тармоқлар воситасида Аҳмадбойни танимаганлиги ва ЎзТВ ёлғон гапирди, дейишга журъат топишди.

Таниқли санъаткорлардан бири – Муниса Ризаева ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида Аҳмадбой деган одам борлигини биринчи марта эшитиб турганини ёзди.

Мен бундай одам борлигини энди эшитиб турибман! Мен ҳеч кимга ҳеч қанақа пул,айниқса, фоизга, менга икки баравар қайтаришлари учун бермаганман!”, деб рус тилида ёзган Муниса Ризаева.

Қўшиқчининг маъмури Дилмурод Озодлик саволларига жавобан Ризаеванинг Инстаграмдаги гапларини яна такрорлади.

Ўзбекистон телеканаллари орқали кўрсатилган "Аҳмад васвасаси" кўрсатувида Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев ва таниқли қизиқчи Мирзабек Холмедов номлари ҳам тилга олинган эди.

“Аҳмад васвасаси” номли кўрсатувда Аҳмад Турсунбоевга оид ширкат ҳуқуқшуноси Ойбек Исоқов “Шерали Жўраев ва Мирзабек Холмедов дохил ўнлаб саҳна юлдузлари Аҳмадбой абоненти бўлганини айтади.

"Аҳмад васвасаси" молиявий пирамида ясаганликда айбланаётган 39 яшар чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг “кирдикорларини фош этувчи” иккинчи кўрсатувдир.

Чодирҳаëл дастури
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:25 0:00
Бевосита линк

"Онам номи билан қасам ичаман Аҳмадбойни танимайман"

“Аҳмад васвасаси” кўрсатувида Аҳмадбойга оид ширкат хавфсизлигини таъминлаган собиқ милиса ходими Тоҳир Мустафоқулов “Онамни ўртага қўйиб қасам ичаман¸ Аҳмадни танимаганман” дейди.

Тоҳир Мустафоқулов бу гапи билан, таъбир жойиз бўлса, “Аҳмаддан юз ўгириш” марафонини бошлаб берди.

Аҳмадбой “от устида” бўлганида унга атаб қасида ëзган шоирлар энди “Аҳмадбойга лаънат”, дея шеърлар ëза бошлаган.

“Аҳмадбой васвасаси” кўрсатуви ортидан Аҳмадбойга пул берганларнинг “рўйхати” ўзбеклар фаол бўлган ижтимоий тармоқларга ҳам сиздирилди.

Расмийлар тасдиқламаган ва тармоқда “Аҳмадбой дафтаридан олинган” дея иддао қилинган қўшиқчилар билан Озодлик бирма-бир гаплашишга уриниб кўрди.

Озодлик суҳбатлашишга муваффақ бўлган “рўйхат”даги қўшиқчиларнинг барчаси чинозлик тадбиркорга пул берганини бирин-кетин рад қилди.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист¸ Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасининг аъзоси Раъно Ярашева "Аҳмадбой деган кишини ҳеч қачон танимаганман ва у билан олди-бердим йўқ," деди.

“Аҳмадбойга пул берди”, дея иддао қилинаëтган, комедия фильмлар орқали танилган Зуҳра Солиева ҳам “Аҳмад деган кимсани" танимаслигини айтди.

"Қонун номи билан саволга жавоб беринг"

Айни кунларда Аҳмад Турсунбоевга пул ва бошқа моддий бойликларни фоиз эвазига берган мижозлар устидан текширув ишлари бошланган.

Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси текширилаётганлар орасида "саҳна юлдузлари ҳам" борлигини билдирди.

Шунингдек, Россиянинг Sputnik нашри ҳам, ўз манбаларига таяниб, “Ўзбекистондаги эстрада ва кино юлдузлари 100 минг долларгача маблағини ва ҳатто, қўша-қўша қимматбаҳо машиналарини "уддабурон" фирибгар қўлига тутқазишгани” ҳақида ëзди.

Аҳмадбойга яқин бўлган чинозлик манбанинг Озодликка айтишича, ўнга яқин эстрада ва кино юлдузлари Аҳмадбойга нақд пул ва автомобиллар берган.

Улар орасида "энг куйганлардан бири" сифатида таниқли қўшиқчи Равшан Комилов номи зикр этилади.

Бу иддаони бир - биридан мустақил бир неча манбалар илгари сурди:

"Аҳмадбой миниб юрган крутой машинани тошкентлик таниқли қизиқчи Мирза берган эди. Қўшиқчи Равшан Комилов ва ўғли ҳам Аҳмад аканинг клиенти эди. Равшан аканинг ўғли Аҳмадбойга ўндан ортиқ "Матиз" берган"¸ дея иддао қилди манбалардан бири.

Ўзини Диëр деб таништирган Равшан Комиловнинг маъмури мазкур иддаоларни рад қилди:

"Равшан ака ва унинг ўғли Аҳмадбойга пул бермаган. "Матиз" берди, дейишяпти. Равшан акада "Матиз" йўқ-ку! Гапнинг қисқаси, Аҳмадбойга пул ҳам, машина ҳам берилмаган. Бу гапимни сизга Равшан ака номидан айтаяпман. Бемалол эълон қилаверинг¸" деди Равшан Комиловнинг маъмури.

Айни пайтда Комиловга яқин бўлган созандалардан бири Озодлик мухбири билан суҳбатда таниқли хонанда ўз обрўсини сақлаш учун "Аҳмадбойга берган пул ва машиналардан воз кечишга қарор" қилганини айтди.

Ўзбекистонлик хонандалардан бошқа бири Аҳмадбойнинг шоу-бизнесдаги мижозлари бошдан кечаëтган муаммоларни Озодликка сўзлаб берди.

Исми сир қолишни сўраган суҳбатдошга кўра¸ президент қўлини сиққан таниқли хонандалар ва кино артистлари “Аҳмадбой мижози сифатида конторага чақирилган”.

Озодлик ўз суриштируви давомида саҳна юлдузларининг “Аҳмадбой билан ҳамкорлиги” юзасидан МХХнинг шоу-бизнес ва оммавий тадбирларини назорат қилиш бошқармаси шуғулланаëтганини аниқлади.

Озодлик манбасининг иддао қилишича¸ МХХнинг ушбу бошқармаси вакили Туркистон концерт залидаги хоналардан бирида “Артистларни тафтиш қилмоқда”.

"МХХнинг Туркистон саройида ўтирган ҳодими қўшиқчиларга “Шунча хорижий валютани қандай қилиб топдингиз? Нега солиқ тўламадингиз? Аҳмадбой молиявий фирибгарлигида шерик бўлганмисиз?” деган саволларни бериб, эстрада юлдузларнинг духини синдираяпти"¸ дейди манба.

Унга кўра¸ кўпчилик артистлар берган пулидан кечишга ҳам тайëр.

"Аммо пулдан кечишнинг ҳам иложи йўқ. Аҳмадбойнинг кирим-чиқим дафтари органлар қўлида. Артистлар пул бермадим деса¸ ëлғон маълумот бергани учун жазоланади," деди у.

Сешанба куни Озодлик Шерали Жўраевга яқинлигини айтган концерт маъмури билан суҳбатлашди.

Шерали Жўраевнинг молиявий пирамида қуришда айбланаётган Аҳмадбойга пул берганини инкор қилган ушбу маъмур бу хабарлардан шу кунларда чет эл курортларидан бирида ором олаëтган ҳофизнинг тинчи бузилаётганини илова қилди.

Аввалроқ Ўзбекистонлик таниқли сўз устаси Обид Асомов ҳам ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида, гўёки, Аҳмадбойга пул берганига оид иддаоларни рад этган эди:

"... Фирибгар ушланибди, жинояти фош бўлибди, жазо олиши муқаррар лекин... Биз санъаткорлар нима қилиб юрибмиз? Тушунмаган томошабин бизниям ҳамтовоққа чиқариб қўйяпти! Айбимиз тўйда хизмат қилганимизми? Шахсан мен ҳеч нарсани у йигитга топширганим йўқ!! Ва ниҳоят тв ходимларига алоҳида раҳмат беш йил тв дан чиқмаганимни ҳиссасини чиқаришди тўррта каналда кетма кет кўриндим!! Рамазон муборак!!!!!!!!!" дея шарҳ қолдирган Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Обид Асомов.

Трагедиянинг комедияга айланиши

Қизиқчи Обид Асомовни жиддий эътирозига сабаб бўлган “Аҳмадбой васвасаси” бошқа бир қизиқчи Зокир Очилдиев учун илҳом манбаига айланди.

Очилдиев “Эридан тўққиз ëш кичик бўлган аëллар Аҳмадга "Каптива" бераëтгани ҳақида қўшиқ куйлаб¸ қўшиққа кўчган "Аҳмадбой" мавзусида янги саҳифа очди.

Қўшиқ сўнгида Зокир Очилдиев “Эришган нарсамизга шукур қилайлик,” дея шукроналикка чақиради.

Бу насиҳат кимларга қаратилгани аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG