Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:16

Автоҳалокатга учраган хонанда Аҳрор Усмонов 10 кундан бери комада ётибди


Аҳрор Усмонов 1980-йиллар ўрталаридан санъат мухлисларига яхши таниш
Аҳрор Усмонов 1980-йиллар ўрталаридан санъат мухлисларига яхши таниш

Ўн кун муқаддам Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрига кираверишда автоҳалокатга учраган таниқли хонанда Аҳрор Усмонов оғир аҳволда шифохонада ётибди.

Уни яқиндан таниган санъаткорларга кўра, автоҳалокатда қўли ва бошидан жароҳат олган хонанда ҳамон ҳушига келгани йўқ.

Ҳодиса 21 июнь тушликдан кейин хонанда енгил автомобилда 50 ёшини қутлагани яқинлари билан тоққа чиқишга қарори ортидан юз берган.

Ёш хонанда Алижон Исоқовга тегишли бўлган Toyota Land Cruiser Prado ичида машина эгасидан ташқари Аҳрор Усмонов, унинг турмуш ўртоғи ва уч фарзанди ҳамда бир шогирди бўлган.

Аҳрор Усмонов яқинларидан бирининг айтишича, ҳалокат машинани Аҳрор Усмоновнинг турмуш ўртоғи бошқараётган пайтда юз берган.

Алижон Исоқовнинг маҳаллий матбуотга маълум қилишича, у қўлидан ва Аҳрор Усмоновнинг хотини оёғидан жароҳат олган.

"Ғазалкентга етганимизда тўсатдан тўс-тўполон бошланиб кетди, бу орада келинойим рулни ўзига бўйсундира олмай, машина ағдарилиб кетди," деб айтган Алижон Исоқов.

Асли Фарғонадан бўлган Аҳрор Усмонов 1980 йиллар ўрталаридан ўзбек санъат мухлисларига яқиндан таниш.

У "Ақлинг бўлса", "Икки кўз", "Айрилмасин", "Сизга нима сиз ухланг", "Ёлғондан кулса дўст" каби қўшиқлари билан шинавандалар орасида шуҳрат топган.

Таниқли қўшиқчи-шоир Муҳаммад Исмоил "жонли ижродан икки-уч соатлаб қўшиқ айта оладиган камдан-кам қўшиқчилардан бири" дея Аҳрор Усмонов санъатига юксак баҳо берганди.

XS
SM
MD
LG