Линклар

logo-print

Ижтимоий тармоқларда Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги шифохонага 27-28 апрел кунлари Ассад ва Россия ҳарбийлари уюштирган ҳаво ҳужумларида сўнгги болалар шифокори доктор Муҳаммад Маознинг ўлгани кескин қораланмоқда. Ўша куни шифохонага ҳаводан бомба ташланган ва доктор билан бирга яна 50 киши ўлган эди. Сўнгги кунларда шаҳардаги яна икки шифохона портлатилгани айтилмоқда.

#‎Aleppoisburning‬ хэштеги билан тармоқларда улашилаётган сўнгги видеолардан бири Буюк Британияда жойлашган Channel 4 News телетармоғига тегишли.

Унда Ҳалабдаги Ал-Қудс шифохонасининг бомбардимон қилинишидан бир неча дақиқа аввалги манзара акс этган.

Ота-онасини Туркияга жўнатиб юборган, ўзи эса "йиғлаётган гўдакларга ёрдам бериш учун" Ҳалабда қолганини айтган сўнгги 36 яшар педиатр - доктор Муҳаммад Маоз акс этган.

Тунги сменага ишга келиб, беморларни кўриш учун палаталарга йўл олган Маоз кузатув камераси кадридан ғойиб бўлишидан бир неча сония ўтиб, касалхонага бомба ташланади.

27 апрель куни кечки соат 8 яримда қилинган ҳужумда шифохонада бўлган яна 50 киши қурбон бўлди. Булар орасида болалар, аёллар, кексалар ва шифохона ҳамшира ҳамда шифокорлари бор.

Ал-Қудс шифохонасига Ассад қўшинлари бомба ташладими ёки рус учқичлари - бу ҳозиргача номаълум. Лекин, ўшандан бери ҳам Ҳалабда яна икки шифохона ва дори-дармон сақланадиган омборга бомба ташлангани айтилмоқда.

БМТнинг Суриядаги миссияси тарқатган маълумотга кўра, сўнгги кунларда Сурия, айниқса, Ҳалабдаги ҳарбий ҳаракатлар кучайгани, тинч аҳолидан қурбонлар соат сайин ошмоқда. Апрелнинг сўнгги икки кунида ўлган аҳоли вакиллари орасида 60 та бола бор.

БМТнинг Суриядаги гуманитар ишчи гуруҳи раҳбари Ян Егланд Ҳалаб ва Хомс шаҳарларидаги 27-28 аперль кунги ҳужумлардан сўнг юзага келган вазиятни "ўта ҳалокатли", деб баҳолади.

Суриялик ннсон ҳуқуқлари фаоллари берган маълумотларга кўра, 28 апрелдан 29 апрелга қадар - бир сутка ичида бу шаҳарда 61 киши бомбардимондан ўлган.

Ҳалабда президент Башар Ассадга содиқ кучлар ҳамда исёнчилар ўртасидаги жанглар 22 апрелдан қайта бошланган эди. Айрим хабарларда Ҳалабда Башар Ассадга содиқ кучларни Россия ҳарбий учувчилари ҳаводан туриб қўллаб-қувватлаётгани айтилмоқда.

2 май кунига келиб АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ва “Исломий давлат”га қарши коалиция вакиллари ўртасидаги музокаралар Сурияда, жумладан Ҳалаб шаҳрида сулҳнинг қайта жорий этилишини назарда тутувчи “ўзаро англашинув босқичига яқинлашмоқда”, дея баён қилди.

Женевада Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан учрашув олдидан қилган чиқишида Керри бу масалада “яна бироз ишлаш кераклигини” қўшимча қилди.

Музокаралардан кейин Жубайр билан қўшма матбуот анжуманида гапирган Керри “Сурия кўп жиҳатда ҳамон назоратдан ташқарида”, дея таъкидлади.

Жубайр сулҳ бўйича келишиб олинганига қарамасдан Ҳалабда жангларнинг авж олишини қоралаб, “бу барча гуманитар қонунларга зиддир”, дея таъкидлади. У ўтган ҳафта юзлаб одамнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳаво ҳужумлари учун Сурия Президенти Башар Ассадни айбларкан, шундай деди: "Ассад ё сиёсий битим доирасида истеъфога кетиши керак, ёки куч билан ҳокимиятдан олиниши керак".

Айни пайтда Кремль Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 3 май куни Москвада БМТнинг Сурия бўийча вакили Штеффан де Мистура билан учрашишини маълум қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG