Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:22

Андижон воқеаларидан кейин қамалганлар ялпи “раскрутка” қилинмоқда


Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланган юзлаб одамга 10-18 йиллик қамоқ жазоси тайинланган эди.
Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланган юзлаб одамга 10-18 йиллик қамоқ жазоси тайинланган эди.

Шу кунларда 2005 йил 13 май кунги Андижондаги қонли воқеалардан сўнг узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинганлар аксарининг озодликка чиқиши кутилмоқда. Аммо Озодликка маълум бўлишича¸ қамоқ муддати тугаганлар арзимаган баҳона билан зонада суд қилиниб¸ улар жазо муҳлати узайтирилмоқда.

Андижонлик маҳкумлар яқинларидан айримларнинг Озодликка билдиришича¸ 2005 йил воқеаларига алоқадорликда айбланиб¸ берилган жазо муддатини ўтаб бўлаëтганлар қамоқда ëппасига “раскрутка” қилинмоқда.

“Чиқиши кераклар чиқмаяпти. Йўқ ердан сабаб топиб¸ пачкалаб қўшиб беришаяпти. Уларнинг уйидагилар буни бировга айтишга ҳам қўрқишмоқда. Гапирсаларинг¸ маҳбусларингга зиëн қиласизлар¸ деб қўрқитиб қўйишган”¸ дейди андижонликлардан бири.

Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланганларнинг мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги яқинлари ана шу босим остида сукут сақлаëтгани боис¸ ҳозирча Озодлик ихтиëрида 2016 йил май ойига келиб қанча маҳбуснинг жазо муддати тўлганию¸ қанчасига қўшиб берилганига оид аниқ маълумот йўқ.

Айрим ҳуқуқ фаоллари¸ қамоқдаги андижонликлар яқинларининг ўзлари ҳам бундан бехабарлигини айтади:

- 2006 йил Тошкент вилоятидаги туман судларида Андижон воқеаларида қатнашганлар устидан катта суд жараëнлари бўлган эди. Мен ҳам уларни кузатганман. Бир мартада15-20 тадан одамни судлашган. Уларнинг ҳаммасига 12-18 йиллик узоқ муддат берилган. Гап шундаки¸ бу одамлар устидан чиқарилган ҳукм нусхаси¸ уларнинг қанчага қамалиб¸ қаерда жазони ўташига оид маълумот ҳеч кимга¸ ҳатто яқинларига ҳам берилмаган. Шунинг учун кимнинг қачон чиқиши кераклиги ҳақида аниқ гапириш қийин¸ дейди Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

2005 йил 13 май куни Андижон марказида содир бўлган қонли воқеалар Ўзбекистон ҳукумати томонидан “террорчилик ва давлат тўнтариши қилишга уриниш” деб баҳоланди. Бу воқеаларга алоқадорлик билан юзлаб одам ҳибсга олинди ва 2005-2007 йиллар давомида Ўзбекистон бўйлаб улар устидан маҳкама жараëнлари бўлиб ўтди.

Суръат Икромов тахминича¸ Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланиб¸ камида 460 одам судланган:

- Бу одамларнинг тўғрида-тўғри террорчиликка алоқаси йўқ эди. Булар Андижон воқеаларини кузатганлар¸ унга гувоҳ бўлганлар¸ “акрамийлар”нинг қариндошлари ва ҳоказолар. Буларга 7-10 та оғир модда қўйган. 159¸ 244-моддадан ташқари терроризм ҳам бор¸ қўпорувчилик ҳам бор. Энди булар чиқса¸ кўп нарсани билади. Сирни билгани учун уларни чиқармайди¸ деб ўйлайман. Ҳозир кўпининг раскрутка қилинаëтганидан хабарим бор¸ дейди Суръат Икромов.

Андижонлик ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов ҳам Андижон воқеаларидан кейин судланиб¸ 7 йиллик қамоққа ҳукм қилинганлардан бири.

2008 йил бошида қарийб уч йиллик қамоқдан сўнг амнистия бўйича озод этилган Зайнобиддинов¸ 2007-2010 йилларда Андижон воқеаларидан кейин қамалганларни авф этиш ëки озодликка чиқариш бошлангани¸ бироқ кейинги йилларда минтақа ва жаҳонда кучайган исломий экстремизм таҳдиди бу жараëнни тўхтатиб қўйганини айтади:

- Амнистия бўлганлар¸ срокини ўтаб келганлар бор¸ йўқ эмас. Масалан¸ биттаси Қобил Парпиевнинг ўғли Жаҳонгир. Кейин қорасувликларнинг деярли ҳаммаси чиқиб келди. Эсласангиз¸ Андижондан кейин Қорасувда ҳам спонтанний митинг бўлиб¸ одамлар дардини айтиб солган эди. Улар акрамийларга ғоявий алоқадор бўлмагани учун¸ ҳаммаси чиқарилди. Акрамийларнинг бевосита ўзлари¸ уларнинг каттаконлари¸ байтулмолни ташкил қилганларни чиқаришмаяпти. 2010 йилгача сал юмшаб¸ анча-мунча акрамийни ҳам чиқаришни бошлашганди. Лекин кейин Қирғизистондаги воқеалар¸ кейин Сурия¸ Миср¸ Тунисдаги воқеалар¸ ИШИДнинг чиқиши¸ ҳукуматни эҳтиëткор қилиб қўйди. Чиқаришлар консервация қилинди. Бошқа томондан¸ орада кимнидир чиқараëтган бўлса¸ улардан хабар топмаëтган бўлишимиз ҳам мумкин¸ дейди андижонлик ҳуқуқ фаоли.

2005 йил 12 майдан 13 га ўтар кечаси ҳукумат томонидан диний-экстремистик “Акрамийлар” гуруҳи аъзолари деб аталаëтган шахслар Андижон қамоқхонасига ҳужум қилиб¸ у ердаги маҳбусларни озод қилган¸ сўнгра қатор ҳукумат бинолари¸ хусусан¸ вилоят ҳокимлигини ишғол қилган эди.

13 май кечқурун ҳокимлик биноси олдида тўпланган кўп минг кишилик оломон ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилган ва оқибатда расмий Тошкент ҳисобича¸ 187 одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG