Линклар

logo-print

Могерини: АҚШ Европа Иттифоқи ташқи сиёсатини ўзгартира олмайди


Ўтган ой сўнггида Теҳронга сафар қилган Могерини¸ Эрон билан имзоланилган келишувга амал қилишнинг ЕИ ва халқаро ҳамжамият учун муҳимлигини таъкидлади.

Ўтган ой сўнггида Теҳронга сафар қилган Могерини¸ Эрон билан имзоланилган келишувга амал қилишнинг ЕИ ва халқаро ҳамжамият учун муҳимлигини таъкидлади.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Федерика Могерини АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп маъмурияти Россия ва Эрон бўйича мамлакат сиёсатини ўзгартирган тақдирда ҳам, иттифоқ Россия бўйича ўз сиёсатини ўзгартирмаслигини билдирди.

Могерини “бошқалар сиёсатида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларга қарамасдан, Европа Иттифоқи Қрим аннексияси ҳамда Украинадаги вазият бўйича қаътий позицияга эга” эканлигини таъкидлади.

Могерини бу шаҳрларни 13 ноябрь куни Брюсселда АҚШдаги президентлик сайлови натижаларини муҳокама қилиш учун ўтказилган Ташқи ишлар вазирлари йиғинидан кейин айтди.

Трамп Россия президенти Владимир Путинни олқишлаб келаётгани учун у АҚШнинг Москва бўйича сиёсатини юмшатиши ҳамда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши мумкин, деган хавотирлар юзага келган. Европа Иттифоқи ҳам Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари учун унга қарши санкция жорий қилган.

Могерини Брюссель Россия билан кўплаб халқаро масалалар, жумладан, Эрон билан эришилган ядровий келишув бўйича “самарали мулоқот” олиб боришда давом этишини қўшимча қилди.

Могерини Теҳрон ва қудратли давлатлар ўртасида ўтган йилда имзоланган шартнома БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси ёрдамида маъқулланган халқаро келишув эканлигини ҳамда уни “тўлиқ амалга ошириш” Европа ҳамда БМТ учун муҳим эканлигини айтди.

Трамп ўз сайлов кампанияси давомида Теҳрон билан эришилган келишув фақат Эрон фойдасини кўзловчи “даҳшатли” шартнома эканлигини таъкидлаб, сайловда ғолиб қозонса, уни “йиртиб ташлашини” таъкидлаган.

Могерини Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон сиёсий сабабларга кўра Брюсселда бўлиб ўтган йиғинда иштирок этмаганини айтди. Йиғинда яна Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро ҳам қатнашмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG