Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:51

АҚШ Конгресси аъзолари Покистоннинг жангарилар ўрнашиб олган ҳудудига ташриф буюрди


Сенатор Жон МакКейн.
Сенатор Жон МакКейн.

АҚШ Сенатининг ҳарбий кучлар бўйича қўмитаси раҳбари Жон МакКейн етакчилигидаги делегация Покистоннинг “Ал-Қоида” ҳамда Толибон жангарилари ўрнашиб олгани айтиладиган ҳудудига ташриф буюрди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган билдирувда ёзилишича, тўрт кишидан иборат гуруҳ 3 июль куни Афғонистон яқинида жойлашган Шимолий Вазиристон вилоятига борган.

Сенаторлар Покистон бош вазирининг ташқи ишлар бўйича тўнғич маслаҳатчиси Сартаж Азиз билан учрашиб, АҚШ ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишган.

МакКейн сафар давомида олинган суратларни Twitterда эълон қилди. Сенатор делегация Покистон армияси қўмондони Рашиф Шариф билан “яхши учрашув” ўтказиб, “ҳудуддаги хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилгани” ҳақида ёзди.

Хорижликлар ҳамда журналистлар одатда Вазиристонга киритилмайди. 2014 йил мазкур вилоятда Покистон армияси жангариларни йўқ қилиш амалиётини бошлаган.

АҚШ бу ҳудудда “Ал-Қоида” ҳамда Толиблар етакчиларини йўқ қилиш учун дрон ҳужумларини амалга ошириб келади.

Кейинги йилларда АҚШ ва Покистон ўртасидаги муносабатлар таранг аҳволга келган.

Айрим АҚШ расмийлари Покистонни афғонистонлик толибларни зўравонликни қоралашга чорлаш учун етарлича чора кўрмасликда айблаб келади.

Покистон эса АҚШнинг дрон кампаниясини танқид қилиб келади. Дрон ҳужумлари бир неча оддий фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG