Линклар

Ереванда полиция биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ таслим бўлди


Қуролли гуруҳнинг таслим бўлиш они, Ереван, 2016 йил 31 июли.

Қуролли гуруҳнинг таслим бўлиш они, Ереван, 2016 йил 31 июли.

Арманистон ҳукуматига қарши икки ҳафта мобайнида қуролли қаршилик кўрсатган “Сасна црер” гуруҳи 31 июль куни полицияга таслим бўлди. Озодлик радиоси арман хизматининг хабар беришича, гуруҳнинг 20 аъзоси ҳибсга олинган.

Қуролли гуруҳ лидерларидан бири Варужан Аветисяннинг айтишича, якшанба куни эрталаб полиция билан отишма чоғида гуруҳ катта талафот кўрганидан сўнг таслим бўлишга қарор қилинган.

Аветисян қўлга олинганларни "ҳарбий асирлар" деб атади ҳамда арман халқини “курашни давом эттириш”га чақирди.

Арманистон махсус хизмати "Сасна црер" гуруҳи аъзоларини террорчи, деб билдирди.

Гуруҳ аъзолари таслим бўлганидан сўнг юзлаб ереванлик гуруҳ аъзолари билан бирдам эканини намойиш этиш учун пойтахтнинг марказий кўчаларида юриш қилди.

17 июль куни "Сасна црер"гуруҳи полициянинг қоровул полки биносини эгаллаб олган эди. Ўша пайтдаги отишмаларда бир зобит ҳалок бўлган, 4 полициячи яраланган.

Ҳужумчилар июнь ойида қўлга олинмиш мухолифатчи Жирайр Сефилян озод этилишини талаб қилганлар. Улар Арманистон президенти ҳамда бош вазири истеъфога кетишини ҳам талаб қилишган.

Полиция биносини эгаллаб олган ҳужумчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашув икки ҳафта давом этди.

29 июль куни уларнинг уч нафари оёғидан яраланган.

29 июль куни кеч юзлаб намойишчи полиция биноси томон юриш қилишга уринди, аммо полиция бунга йўл қўймади.

30 июль куни эса расмийлар намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувида 75 одам жароҳат олганини, 20 нафар намойишчи қўлга олинганини билдиришди.

Намойишлар давомида матубот вакиллари, жумладан, Озодлик радиоси мухбирлари калтак ва метал бўлаклари билан қуролланган фуқаровий кийимдаги шахслар томонидан калтакланди.

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Том Кент матбуот ходимларига қилинган ҳужумларни қоралади.

Полиция тарқатган хабарларга кўра, 29 июлги намойиш ортидан 165 одам қўлга олинган. Уларнинг аксари кейинроқ қўйиб юборилган.

XS
SM
MD
LG