Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 14:44

"Ғазна бўшаб қолган". Тармоқлар автотўлов 68 бараварга оширилгани ҳақида


1 апрелдан Ўзбекистонда автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўлови 68 бараварга қимматлади. Блогерлардан бири жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган бу ўзгаришни Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлари” романида тасвирланган ҳодисага муқояса этган бўлса, бошқа бири унда Жорж Оруэллнинг “1984” асарида қаламга олинган нохуш аломатни кўрди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 31 мартдаги буйруғи билан автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини (ярим тиркамаларини) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ставкалари оширилди.

Бунга қадар ушбу ставка базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизини (34 минг сўм) ташкил этган.

Янги буйруққа мувофиқ электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори 510 минг сўмгача, қолган барча автомобиллар учун ставка эса 2,32 миллион сўмга оширилди.

ИИВнинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган ва нарх ошишидан бир кунгина аввал эълон қилинган буйруғида тариф ўзгариши сабабига ойдинлик киритилмаган.

UzAuto машиналари учун навбат интернетга кўчди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:33 0:00

Аммо вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги бошқармаси 30 март куни чоп этган хабарда бу ўзгариш “мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, яшил энергетикани қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг мантиқий давоми” экани айтилган.

Тармоқ фаоллари бу ҳолатни “мамлакат иқтисодиёти ўта ночор аҳволда экани”, “ғазна бўшаб қолгани”га ишора ўлароқ қабул қилди.

“Бу Ўзбекистон иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини кўрсатади. Ташқи қарзлар шулар ҳисобидан ёпилади”, деб ёзди Беҳзоджон Шодиев.

“Солиқлар кўпаяди, давлат хизматлари учун нархлар юз карра оширилади. Оломон, белбоғни маҳкамла, “ака”ларнинг 3-4 йилда ҳашаматга ишлатиб юборган пулларини тўлайсан энди!” дея аччиқ киноя қилди Ҳаёт Сатторов.

Таниқли блогер Дима Қаюм ИИВ буйруғи киракашлик ортидан қора қозонини қайнатаётганларга зарба бўлишидан хавотирда.

“Қишлоқ буюм, темир, тахта, мол бозорларида “Москвич”, “Волга”, “Жигули” машинасининг орқасига прицеп қўйиб тирикчилик қилмоқда. Битта туманда 100 та бўлганда ҳам вилоят, республика бўйича қанча! Булар янги евро машина олгани кучи етмайди. Нима ҳам деймиз. Амри вожиб! Фақат камбағаллик ва иш излаб четга чиқишлар кўпаяди, холос” деб ёзди у.

Би-Би-Си журналисти Ибрат Сафо бу борада Буюк Британия ва АҚШдаги вазиятга эътибор қаратди: “2 320 000 сўм 184 доллар дегани. Қиёслаш учун: Британияда фақат янги автомобил олсангиз, рўйхатдан ўтказасиз. Минилгани ўтказилмайди. Янгиси учун тўлов 55 фунт. Яъни 70 доллар атрофида. АҚШда эса бу 30-50 доллар атрофида экан”.

Бир гуруҳ фаоллар ижроия тузилмасининг “ўзбилармонлик билан” буйруқ чиқаришига “томошабин бўлиб турган” парламентни танқид қилган.
“Халқ учун мажбурий бўлган тўловлар Олий Мажлис депутатлари муҳокамасидан сўнг оширилмайдими? Индамас депутатларимиз бирор нарса дейдими? Ҳеч бўлмаса калласи билан ишора қилиб қўйиши керак”, дейди Козимжон Акбаров.

Азимжон Комиловнинг алам билан ёзишича, “Шу машина ўлгур ўзбекнинг бошига бало бўлди. Бир тўда каламушлар ўзбекнинг машина миниш орзуси ортидан ўн йиллар давомида миллиардлаб соққа қилиб, тўйиб-бўкиб-қусиб ўлмади – ўзбек булардан қутулмади”.

Тармоқ фаоли Файзиддин Мўминга кўра, бу буйруқ “Ўткан кунлар”даги Тошкент ҳокими Азизбекнинг солиқни ошириш қарорини эсга солмоқда.
“1984”да шоколад нормаси 30 граммдан 20 граммга туширилганда, норма 20 граммга кўтарилгани ҳақида ахборот берилар, бунинг учун ҳамма катта оғани улуғлар эди”, дея Оруэллнинг романига ишора қилди Сиротуллохон Муҳаммадсолиев.

Inkuzart'нинг "UzAuto" монополиясига қарши сурати ўчириб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00

Блогер Санжар Хўжа сўнгги қимматлашувга муносабат тарзида ватандошлардан бирининг дуоибадини келтирди:

“Четда ит ҳам олмайдиган ифлос бензинини халқига пуллаб, яна кўтингдан сассиқ тутунинг чиқяпти дейдиган, халққа жаҳоннинг зўр-зўр машиналарини минишга имкон бермасдан, четда ит ҳам олмайдиган, авария бўлса одам соғ чиқмайдиган машинани олишга мажбур қиладиган, ўзидаги газни четга сувтекинга бериб, ўзи ИЭС ва қозонхона, иссиқхоналарни кўмир ва мазут билан ёқиб ҳамма томонни заҳарли газга тўлдириб, яна буни бечора халққа тўнкаб ва буни рўкач қилиб халқдан об-ҳавога заррача фойдаси тегмасдан кимларнингдир ўпқондек жиғилдонига ем бўлувчи тўлов ундирадиган, халқни ўзи қашшоқ қилиб, яна қашшоқлардан нафратланиб четга итараётган золимларга Аллоҳ кифоя қилсин!”

Тармоқларда 1 апрелдан “заправка”ларда метангаз нархи 3800 сўмга кўтарилгани ҳақида шикоятлар ҳам пайдо бўлди.


Бир кун аввал Энергетика вазирлиги метаннинг энг баланд чакана нархи 3350 сўмдан ошмаслигига ишонтирганди.

“Бу йилги 1 апрель “шок” янгиликларга бой бўлди: автомобилларни расмийлаштириш нархининг 68 бараварга оширилиши ва метан газ нархлари ошмаслиги бўйича “лағмон”лар куни. Бу кун эсдан чиқмайди”, деб хулоса ясади собиқ депутат ва жамоат фаоли Расул Кушербоев.

Форум

XS
SM
MD
LG