Линклар

logo-print

Россия терма жамоасининг Францияда бўлиб ўтаётган Епропа чемпионатидан четлатилиши керакми? BahsOnline эшиттиришида ана шу савол атрофида баҳс юритамиз.

Европа Футбол Уюшмаси - УЕФА Россия жамоасини Евро-2016 чемпионатидан шартли равишда четлатишга қарор қилди.

Шунингдек, УЕФА Россияни 150 минг евро жаримага тортди.

Агар россиялик футбол ишқибозлари тартибсизликларни давом эттираверса, Россия футбол жамоаси Францияда ўтаётган Евро-2016 чемпионатидан бутунлай четлатилади.

Уюшма қарори Марселда 11 июнь куни Англия-Россия учрашувидан олдин ва кейин юз берган зўравонликлар манзарасида қабул қилинди.

Икки миллий терма жамоа ишқибозлари ўртасида Марселда уч кун давом этган тўқнашувлар натижасида 35 киши яраланди, улардан тўрт нафарининг аҳволи ҳозирда оғир экани айтилмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, оғир аҳволда қолаётганлардан бирининг мияси фаолиятдан тўхтаган.

Жамоат тартибини сақлаш бўйича европалик экспертларнинг таъкидлашича, Марселдаги жанжалларда иштирок этган россиялик фанатлар, афтидан, ҳужумга олдиндан тайёргарлик кўрганлар: қора кийимда, бошларида бандана, боксчилар капалари, қўлқоплар ва баъзиларида пичоқлар бўлган.

Хўш, УЕФА огоҳлантириши қанчалар асосли? Умуман, Россия Европа чемпионатидан четлатилиши керакми?

Агар сиз бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз, 16 июнь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

XS
SM
MD
LG