Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:32

BahsOnline: Ўзбекистонда ҳам ўлим жазосини тиклаш керакми?


Gallows
Gallows

BahsOnlineнинг бу галги сони мавзуи Туркия президенти Эрдўғоннинг ўлим жазосини тиклаш масаласини кўриб чиқиш таклифидан пайдо бўлди. Агар сиз ҳам бу баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон15 июлда бошланган ва 16 июлда муваффақиятсизлик билан якун ҳарбий тўнтаришга уриниш ортидан ўлим жазосини тиклаш масаласини кўриб чиқиш лозимлигини билдирди.

17 июль кунги чиқишида Эрдўғон ҳукумат бу масалани парламентдаги мухолифат партиялари билан муҳокама қилишини маълум қилди.

“Демократия шароитида халқнинг талабига эътиборсизлик қилиб бўлмайди. Биз бу қарорни ортга суриб ўтирмаймиз, чунки давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлар қилмишлари учун жавоб беришлари лозим”, деди президент Эрдўғон.

Ўзбекистонда ҳам, айниқса, содир этилган даҳшатли қотилликлардан сўнг, ўлим жазосини тиклаш таклифи бот-бот янграб туради.

Айниқса, ёш болалар зўрлангани ёки улар ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақидаги мақолаларга шарҳ бирдирган муштарийлар ўлим жазоси қайта тикланиш таклифини кўп айтадилар.

Бироқ, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ўлим жазосини тиклашга доим қарши бўлиб келадилар.

Сизнингча, Ўзбекистонда ҳам ўлим жазосини қайта тиклаш масаласини қайта кўриб чиқиш керакми?

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:17 0:00
Бевосита линк

Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 21 июль, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Сиз шунингдек жонли эшиттиришга:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713, билан боғланишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG