Линклар

Меркель: Ашхобод хорижий дипломатларнинг туркман қамоқхоналарига киришини муҳокама қилишга рози бўлди


Туркманистон президенти Ғурбанғули Бердимуҳаммедов ва Германия канцлери Ангела Меркель Берлиндаги матбуот анжуманида, 2016 йил 29 августи.

Туркманистон президенти Ғурбанғули Бердимуҳаммедов ва Германия канцлери Ангела Меркель Берлиндаги матбуот анжуманида, 2016 йил 29 августи.

Туркманистон чет эллик дипломатларга ўз қамоқхоналари эшигини очиш имкониятини муҳокама қилишга рози бўлган.

Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Туркманистон президенти Ғурбанғули Бердимуҳаммедов билан бирга Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

- Биз дипломатларга Туркманистондаги қамоқхоналарга кириш имкони берилиши мақбуллиги ҳақида гаплашдик. Президент ташқи ишлар вазирлари ўзаро сўзлашишлари ва кейинроқ халқаро дипломатлар бу жойларга ташриф буюриб, вазиятни баҳолай олишлари мумкинлиги ҳақида ваъда берди, - деди Меркель.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти Берлинни Туркманистон президенти билан сиёсий мухолифларни гизли равишда қамаш, таниқли журналист Сапармамет Непесқулиевни озод қилиш ва ватандошларни мамлакатдан чиқишини тақиқлаш амалиётидан воз кечиш масалаларини очиқ муҳокама қилишга чақирган.

Бердимуҳаммедов Туркманистон Конституцияга ўзгартиш киритиб, инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмен лавозимини жорий қилиш ниятида эканини баён этган.

Туркманистон президенти йирик газ конларига эга ўз мамлакати Европа Иттифоқи мамлакатларига зангори олов экспортини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилаётганини қўшимча қилган. Бердимуҳаммедовга кўра, Ашхободнинг бу борадаги таклифи Еврокомиссияга етказиб бўлинган.

Туркманистон президентининг Германияга сафарини ёритиш учун Берлинга Озодликнинг туркман хизмати директори Фаррух Юсуфий ҳам борган. Ҳамкасбимиз билан 29 август оқшомида қилинган суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG