Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Британияликлар ЕИда қолиш-қолмаслик бўйича овоз бермоқда


23 июнь куни Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибида қолиш-қолмаслиги бўйича референдум ўтказилмоқда.

Референдумда қатнашиш учун 46¸5 миллион одам қайддан ўтди¸ овоз бериш участкалари эрталабки 7 дан тунги 10 гача овоз бериш учун очиқ бўлади.

Бу тадбир натижалари ғарбдаги барча мамлакатлар келажагига таъсир қилиши мумкин.

Сўнгги кунлар ичида сўров натижаларини ўрганган таҳлилчилар маълумотига кўра, евроинтеграция тарафдорлари сони унга қаршилар сонидан тақрибан 0,6 фоизга озроқ. Сайловчиларнинг 9 фоизи эса бу борада ҳали бир қарорга келмаган.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига аъзолигини бош вазир - консерватор Дэвид Кэмерон, лейбористлар раҳбари Жереми Корбин ва Либерал демократлар партияси лидери Тим Фаррор қўллаб-қувватламоқда. Улар Европа Иттифоқи таркибида бўлишнинг иқтисодий ва сиёсий афзалликларига урғу бермоқдалар.

Евроскептиклар эса энг аввало мамлакатга иммигрантлар оқиб келиши билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратмоқдалар.

Дунё лидерлари, етакчи ширкатлар, сармоядорлар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши унинг таъсирини камайтириши, жаҳон бозорида жиддий талотум юзага келтириши ва келажакда бир неча авлод ҳаётида акс этишини таъкидламоқдалар.

Референдум якуний натижаларининг 24 июнь куни тонгда эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG