Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:42

#FindKadyrovsCat: Рамзан Қодировнинг мушуги йўқолиб қолди


Чеченистон президенти Рамзан Қодиров бир ҳафта аввал Instagramдаги саҳифасида мушуги ўн кун олдин бедарак йўқолгани ҳақида ёзган эди. Қодировнинг ёзишича, йўқолган мушук “ўйинчоқ йўлбарсга” ўхшайди.

Қодировнинг пости ўн минглаб киши томонидан шарҳланган бўлса-да, мушук топилган-топилмагани ҳозирча номаълум.

АҚШлик қизиқчи Жон Оливер эса мушукни излаётганлар сафига қўшилди.

Last Week Tonight With John Oliver дастурининг навбатдаги эпизодида Оливер уни томоша қилаётган миллионлаб томошабинни #FindKadyrovsCat (#ҚодировМушугиниТоп) хештегидан фойдаланишга ҳамда ўз шарҳларида Қодировнинг Twitter ва Instagram ҳисобларини кўрсатиб ўтишга чақирди.

“Қодировнинг йўқолган мушуги ҳақида қайғураётгани яхши эмас. Бу одамнинг хавфсизлик кучлари одам ўғирлашлар, қийноқлар ҳамда ундан баттар ишларга қўл уришда айбланиб келади. У ҳақидаги Википедия мақоласида “Инсон ҳуқуқларини поймол қилиши ҳақидаги иддаолар” деган бўлим бор. Ўшбу остбўлим мавжудлигининг ўзи катта аҳамиятга эга. Қодировнинг мушуги йўқолгани яхши эмаслигини англаш учун батафсил маълумотга эга бўлишингиз шарт эмас”, деди Оливер.

Бунинг ортидан қизиқчи Қодировнинг аёвсиз методлари ҳақида сўзлади. Хусусан, Оливер Чеченистон президенти Россия президенти Владимир Путинни эслатувчи расмлар туширилган кийимларни суйишини, телефонини йўқотиб қўйганидан кейин Чеченистон расмийлари мингдан ошиқ тўйга келган меҳмонни, жумладан, ёш болаларни сўроқ қилганини айтиб ўтди.

“Қодиров бирор нарсани топа олмаса, озгина ақлдан озади”, деди Оливер.

Оливер яна ўзининг Twitter ҳамда Facebook ҳисобларида “@RKadyrov, мана бу мушук сеники эмасми?” деб ёзди.

Кейинги кунларда #FindKadyrovsCat хештеги оммалашиб, юзлаб одам ёлғондан Қодировга ёрдам қўлини чўзди:

Бошқалар Photoshop дастури ёрдамида Қодировнинг Instagramдаги севимли икки нараси – ҳайвонлар ҳамда Путинни бирлаштирди:

Айримлар ҳатто Қодировнинг мушуги Game of Thrones фильмида кўрсатилган ўлик мушук бўлиши мумкинлигини айтди:

Яна бир фойдаланувчи Қодировнинг мушуги унинг репрессив тузумидан ўз ихтиёри билан қочиб кетганини айтиб, “Мен гувоҳларни ҳимоя қилиш дастурига қўшилдим. Мени изламай қўявер”, деб ёзди:

Жуда кўпчилик фойдаланувчи, жумладан,“Ёрдамга муҳтож одамлар” нодавлат ташкилоти #FindKadyrovsCat хештеги ёрдамида Қодиров тузумида инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши ҳақида ёзди:

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG