Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:52

Чодирхаёл: "На гўзалсан Райҳон..." - 60-йиллар хити


Чодирхаëлнинг "Таниш қўшиқлар" саҳифасида 50 йил бурун озари қўшиқчилари Зайнаб Хонларова ва Рашид Беҳбудов ижро қилган "На гўзалсан Райҳон" қўшиғи тарихини ўргандик.

Муҳаббат Шамаева¸ Абрам Толмасов¸ Насиба Абдуллаева репертуаридан ўрин олган бу қўшиқни шу кунларда Маямида истиқомат қилаëган ўзбек ижрочиси Лариса Москалева ҳам куйламоқда.

Бухоро яҳудийлари Ўзбекистондан ҳижрат қилгани ортидан бу қўшиқ Исроил ва Америкада ҳам машҳурлашди.

Қўшиқ матни форсийга ўгирилиб, таниқли қўшиқчи Анди тарафидан ижро қилинар экан¸ "На гўзалсан Райҳон" ашуласи форс дунëсини забт қилди.

Инсон умри поëнли, қўшиқ умри поëнсиз...

Чодирхаëлнинг "Таниш қўшиқлар" номли саҳифасида бундан 50 йил бурун Ўзбекистонда урф бўлиб бугун ҳам айтилаëтган "На гўзалсан Райҳон" қўшиғи тарихини ўрганиш асносида қизиқ фактларга дуч келдик.

Шу кунларда АҚШ да истиқомат қилаëтган сиëсатшунос Баҳодир Файзи бу қўшиқни севгани боис қизиниг исмини Ойқиз – Райҳон қўйганини айтади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:26 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик ҳуқушунос¸ Тошкентдаги демократия ва инсон ҳуқуқлари инстититути директори Сайëра Хўжаева эса бу қўшиқни 1972 йили мактаб саҳнасида куйлаганлигини соғинч билан эслайди.

Таниқли озарий шоири Таълат Аюбовнинг бир қарашда содда сатрлари ўзбек қўшиқчиси Муҳаббат Шамаева ижросида етмишинчи йиллар Совет Ўзбекистонида хит бўлганди.

Ҳозир АҚШда истиқомат қилаëтган Муҳаббат Шамаева Озодлик билан суҳбатда бу қўшиқнинг фавқуллода шуҳрат топганини айтади:

- Дарҳақиқат хит бўлди бу қўшиқ. Жуда популяр бўлиб кетганди бу қўшиқ. Баҳор ансамбли қизлари бу қўшиққа Италия¸ Испания ва Белгияда рақс тушди¸ дейди бир вақтлар ўзбек эстрадаси осмонида юлдуз бўлиб порлаган Муҳаббат Шамаева.

Ўша пайт тўй-томошаларда қиз-жувонлар шу қўшиқ оҳангларида рақсга тушар¸ одамлар радиокарнайлардан тарқалган бу қўшиқни биргаликда хиргойи қилишар эди.

Тоғлар қизи Райҳон¸ Райҳон

Оналар қўзиси Райҳон¸ Райҳон

Бўлдим сенга ҳайрон ҳайрон

Олам сенга ҳайрон ҳайрон

На гўзалсан ой қиз

Бир донасан ой қиз

Дурдонасан ой қиз

Бир донасан ой қиз

Морал (оҳу) каби ўзинг Райҳон Райҳон

Болдан ширин сўзинг Райхон Райхон

Бўлдим сенга ҳайрон ҳайрон

Олам сенга ҳайрон ҳайрон

На гўзалсан ой қиз

Бир донасан ой қиз

Дурдонасан ой қиз

Бир донасан ой қиз

Гўзаллар гўзали Райҳон Райҳон

Савдонинг азали Райҳон Райҳон

Бўлдим сенга ҳайрон ҳайрон

Олам сенга ҳайрон ҳайрон

На гўзалсан ой қиз

Бир донасан ой қиз

Дурдонасан ой қиз

Бир донасан ой қиз

Қўшиқ қандай яралади?

Қай синоат боис қўшиқ эл оғзига тушади?

Нега эски оҳанглардан айрилгимиз келмайди, нега уларни доимо ичимизда хиргойи қиламиз?

Би бу саволни Озарбайжонлик журналист¸ мақом қўшиқлари ҳақидаги қатор мақолалар муаллифи Савдо хоним Исмойиллига бердик.

- Райҳон қўшиғи 60-йилларда яратилган ва уни энг яхши тарзда ижро қилганлар ҳам олтмишинчи йилларда яшаган санъаткорлардир. Олтмишинчи йилларнинг олтин саси бўла олган Рашид Баҳбудов ва Зайнаб Хонларова ижросида бу қўшиқ машҳур бўлди. Ўз вақтида бу қўшиқ Рашид Баҳбудовниг Туркиядаги гастрол концертлари репертуарида ҳам бор эди. Шу боис қўшиқ Туркияда ҳам ëйилди. Таниқли турк қўшиқчилари Комрон Аккўр (Kamuran Akkor) Филиз Оқин (Filiz Akin) Юсал Ўзқассоб (Yüsel Özkasap) ва Муаззаз Эрсўй (Muazzez Ersoy) бу қўшиқни ижро қилишди. Қўшиқни СССР халқ артисти Фикрат Амиров басталади. Сўзлари эса ўз даврининг зариф шоири Таълат Аюбовга оид. Бу икки санъаткор бу қўшиқни бу қадар машхур бўлишини ўйламаган бўлса керак. Сўзлари жуда оддий. Бўлдим сенга ҳайрон ҳайрон. олам сенга ҳайрон ҳайрон.. Наҳотки шу оддий сўзлар қўшиқ бўла олади, деб ўйлайсан. Аммо қўшиқ бўлди. Бўлганда ҳам ярим дунëнинг ярмини забт қилган муҳташам қўшиқ бўлди¸ дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG