Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига хакерлар ҳужум қилди. Хакерлар яна АҚШ Демократлар партиясининг бошқа инситутларини ҳам мўлжалга олган. Бу ҳақда 29 июль куни Америка матбуот нашрлари хабар берди.

Аввалроқ Миллий демократик қўмита ҳамда Конгресснинг демократик сайлов қўмитаси хакерлар ҳужуми қурбони бўлган эди.

АҚШ резведка хизматлари расмийлари ҳамда хусусий мутахассислар мазкур ҳужумлар ортида Россия ҳукуматига ишлайдиган жосуслар турганини айтишмоқда. Ҳужумчилар қолдирган излардан уларнинг рус эканлигини аниқлашган. Қолаверса, хакерлар фақат ҳукуматлар қўли етадиган асбоблардан фойдаланишган.

Айримлар Россия АҚШ президентлик сайловларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётганини айтмоқда. Ҳафта бошида АҚШ президенти Барак Обама ҳам бундай хавотирлар борлигини айтди.

Россия ҳукумати эса бу айбловларни “аксил Россия паранойяси” симптоми дея таърифлаб, кескин рад этмоқда.

Клинтон кампаниясининг билдиришича, хакерлар маълумот таҳлил қилувчи дастурни очишга муваффақ бўлишган. Аммо ички тизимларга, жумладан, электрон хабар тизимларига зарар етмаган.

АҚШ Федерал қидирув бюроси бу иддаоларни ҳамда хакерлар етказган зиён кўламини ўрганиб чиқаётгани билдирди.

Хакерлар Миллий демократик қўмитаси электрон мактубларини Демократик партиянинг сайловолди қурултойидан аввал эълон қилди. Бу эса партия учун зарба бўлди.

XS
SM
MD
LG