Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:33

Мирзиёев “кескин саволлардан қочмаслик” сиёсатини олиб боришини билдирди


Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остонага 22-23 март кунлари қиладиган давлат ташрифи арафасида “Казинформ” агентлигига берган экслюзив интервьюсида “Ўзбекистоннинг бугунги кундаги сиёсатини шундай белгилайман: Кескин саволлардан қочмаслик ва ақл билан муросага келиш йўлини излаш. Қозоғистондаги музокаралар чоғида ҳам ҳудудий ривожланиш масалаларига шундай ёндашамиз”, деб билдирди. Бу Мирзиёевнинг президент сифатида матбуотга берган илк интервьюси бўлди.

Ўзбекистон президентининг айтишича, Тошкент ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳисобланади. Мирзиёев Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши айни мана шу сиёсат қандай амалга оширилишига боғлиқ эканини таъкидлади.

Президентга кўра, бугунги кунда минтақада мавжуд бўлган муаммоларни бир давлатнинг ўзи алоҳида ҳал қила олмайди.

“Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, транспорт-коммуникация, экология, сув ресурсларидан оқилона ва одиллик билан фойдаланиш каби масалалар шулар жумласидан”, деган Мирзиёев минтақа давлатлари учун доимо долзарб ҳисобланадиган сув муаммосини ҳам тилга олди.

“Ҳозирги глобал иқлим исиши ва сувга талаб кучаяётган бир пайтда муаммо тобора мушкуллашмоқда. Агар бугун биз сувнинг ҳар томчисини тежаш ҳақида ўйламасак, авлодлар олдида жиноят қилган бўламиз. Яна қайтараман, ҳатто сув тежовчи энг яхши технологияларни қўллаб ҳам бир давлат муаммони алоҳида ҳолда ҳал эта олмайди. Бу масалада биз Қозоғистон билан якдил фикрга эгамиз ва бу йўналишда ягона стратегияни қўллаймиз”, деди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари бу муаммоларни ҳал этишнинг омилларидан бири “улкан минтақавий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш” бўлади, деб ҳисоблашини ҳам таъкидлади. Унга кўра, Марказий Осиёда транспорт йўлларини тартибга соладиган ва янги транспорт йўлакларини ишга туширадиган манфаатли интеграциялашган тизим яратилиши керак.

Шавкат Мирзиёев ўз интервьюсида Қозоғистонга қиладиган ташрифи “ўзаро муносабатларимиз ривожидаги янги қадам бўлади. Биз давлатларимиз халқлари бу учрашувдан кўп нарса кутаётганини яхши биламиз ва умид қиламанки, бу ишончлар оқланади”, деб айтган.

Мирзиёвга кўра, бугунги кунда “Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 230га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда, ўз навбатида Қозоғистонда Ўзбекистон резиденти иштирокидаги 130дан ортиқ корхона ишламоқда”.

Мирзиёев бу кўрсаткич ижуда оз эканини ва уни икки боробарга кўпайтириш имкониятлари мавжуд эканини билдирди.

Интервью чоғида Мирзиёевнинг Назарбаоев билан учрашувида муҳокама қилинадиган асосий мавзу минтақавий хавфсизлик масаласи бўлиши маълум қилинган.

Мухбирнинг бу борадаги саволига жавоб берар экан, президент: “Ўзбекистон ҳам, Қозоғистон ҳам Афғонистон муаммоси тезроқ ҳал қилинишидан манфаатдор ҳисобланади. Афғонистонда тинчликка эришиш учун аввало барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш зарур. Биз эса бу жараёнда иштирок этишимиз керак. Албатта, бу ўринда Афғонистондаги қўшма инфратузилмавий лойиҳалар муҳим ролни бажаради. Хусусан, Трансафғон транспорт йўлаги минтақа мамлакатларини Жанубий Осиё, Форс бўғози ва Яқин Шарқдаги портларга олиб чиқиши мумкин. Менимча, Афғонистонда энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мамлакатда тинчликка эришиш жараёнида муҳим омилга айланади”, деб маълум қилди.

XS
SM
MD
LG