Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:20

Екатеринбургда 2 ўзбекистонлик 17- қаватдан қулаб тушди


Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қурилишлардан бирида осма кажава тушиб кетиши оқибатида 2 ўзбекистонлик қурувчи нобуд бўлди. Россия Тергов қўмитаси Свердлов вилоят бошқармаси меҳнат муҳожирлари ўлими юзасидан текширув бошлади.

Россия тергов қумитасининг Свердлов вилоят бошқармаси ҳамда Екатеринбург полицияси тарқатган хабарга кўра, фалокат 28 ноябрь тонгида юз берган. Ўзбекистонлик икки қурувчи 25 қаватли уйнинг 17 қаватида бўлган осма кажаванинг қулаши оқибатида ҳалок бўлди.

32 ва 38 яшар бўлган муҳожирларнинг шахси аниқланган. Россия ҳуқуқ- тартибот органлари марҳумларнинг исмини ҳозирча очиқлагани йўқ.

Свердлов вилояти Тергов қумитасига кўра ҳозида полиция ва тергов қўмитаси ходимлари ҳодиса жойида текширув ишларини бошлаган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳалок бўлган ўзбекистонлик муҳожирлар жасади ва уларнинг ўлимига сабаб бўлган тафсилотларини текшираётгани айтилмоқда.

Озодлик мурожаат қилган Екатеринбург ички ишлар бўлими расмийси, ўзбекистонлик муҳожирлар ўлими юзаидан тергов ишлари бошлангани боис, ҳозирча маълумот берилмаслигини билдирди.

Москвадаги “Муҳожир меҳнаткашлар касаба уюшмаси” эксперти Комилжон Дилмуродовнинг айтишича Россия қурилиш иншоотларида осма кажава қулаши оқибатидаўзбекистонлик муҳожирлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраб туради.

- Афсуски, Россия қурилиш иншоотларида мигрантларга боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кам эмас. Аксар ҳолларда техника хафсизлик қоидаларига риоя қилмаслик сабабли бўлади. Ишга ёллаган айрим ширкатлар муҳожирларнинг хафсизлик қоидаларига оид билимларини оширишга жиддий эътибор бермайди. Бундан ташқари меҳнат муҳожирларнинг ҳам хафсизлик чораларига риоя қилмасликлари бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади, деди, Комилжон Дилмуродов.

Ўтган ҳафтада Санкт-Петербургдаги “Оперативное прикритие” агентлиги, полиция бўлимидаги манбасига таяниб, Петербург шаҳри қурилиш иншоотларида 1 кунда 2 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Хабарда ҳалок бўлган ўзбекистонлик муҳожирларнинг исмлари ва уларга боғлиқ бошқа маълумот берилмади.

XS
SM
MD
LG