Ўзбекистонлик собиқ мулозим¸ тадбиркор ва ношир Анвармирзо Ҳусаинов OzodNazar дастурида қатнашиб мамлакат президентининг Қашқадарë сафари пайтидаги ташаббусларига муноcабат билдирди.
Суҳбатдош назарида¸ наслдор отлар етиштириш¸ жўжа очириш¸ заъфарон¸ наъматак каби шифобахш ўсимликларни ўстириш иқтисодда радикал ўзгартириш қилмайди:
- Радикал ўзгаришлар энергетика соҳасини ривожлантириш ортидан бўлади. Газ ва электр бўлса иссиқхоналар ҳам¸ завод-фабрикалар ҳам ишлайди. Ҳозир эски даврнинг мафкуравий шиори бўлган “ҳеч кимга қарам эмасмиз” деган риторикадан воз кечиш керак. Ўзбекистонга қанча газ керак бўлса Туркманистондан сотиб олиш керак¸ дейди суҳбатдош.
Газ-энергетика саноати бўйича мутахассис сифатида Анвармирзо Ҳусаинов, шунингдек, "Фарғонаазот"даги кучли портлаш воқеасига ҳам муносабат билдирди.