Линклар

Эрдўғон: Арманлар масаласи ёрдамида Туркияни шантаж қилишмоқчи


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир аср аввал Усмонли империяси арманларни қатлиом қилган, деган айблов Туркияни “шантаж” қилиш учун қўлланилаётганини таъкидлади.

Эрдўғоннинг бу чиқишидан икки кун аввал Германия парламентининг қуйи палатаси арманиларнинг 1-жаҳон уруши даврида Усмонли империяси томонидан қирғин қилинишини геноцид деб тан олувчи резолюцияни қабул қилди.

Бу ерда масала арманлар эмас. Уларни шунчаки манипуляция қилишмоқда. Бутун дунё бўйлаб арманлар масаласидан Туркияни шатаж қилиш учун қулай восита ўлароқ фойдаланишади”, деди президент.

Арман масаласи бўйича қарашимиз бошидан бери аён: биз ҳеч қачон геноцид айбловларини тан олмаймиз”, дея қўшимча қилди Эрдўғон.

1-жаҳон уруши йилларида усмонли турклар томонидан 1,5 миллионга яқин арманнинг қатлиом қилингани ва сургун қилинганини кўплаб тарихчилар, бир неча давлатлар геноцид деб тан олган.

Туркия ҳалок бўлган арманларнинг сони аслида анча оз бўлганини, улар Усмонли империясининг режалаштирилган ҳаракатлари натижасида эмас, балки фуқаролар ўртасидаги жанглар натижасида ўлганини таъкидлаб, геноцид айбловларини рад этиб келади.

2 июнь куни Германия қатлиомни геноцид деб тан олган 23-давлат бўлди. Қабул қилинган рамзий ҳужжатда 1915-1916 йилларда 1,5 миллионга яқин арман ва бошқа насронийларнинг қириб ташланишини геноцид сифатида хотирлаш лозимлиги айтилади.

Германиянинг бу қадами Туркия расмийларини ғазаблантирди. Улар резолюция Германия ва Туркия ўртасидаги муносабатларга жиддий путур этказиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Туркия резолюция қабул қилиниши ортидан Берлиндаги элчисини чақиртириб олди.

Эрдўғон 4 июнги чиқиши давомида Туркияга адолатли ёндашилмаса, мамлакат Европа муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бермаслиги ҳақида оҳоҳлантирди. Афтидан, бу билан президент мигрантлар инқирози юзасидан эришилган келишувни назарда тутди.

Ёки муаммоларимизга адолат билан ечим топамиз, ёки Туркия Европа муаммолари йўлидаги тўсиқ бўлишни бас қилади”, деди Эрдўғон.

Туркия газеталарида чоп этилган мақолаларда ёзилишича, Туркия президенти Германия “муҳим дўстидан” айрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Президент Бундестаг овози Туркия ва Германия ўртасидаги масала бўлиб, Европа Иттифоқи билан муҳожирлар юзасидан эришилган келишувга таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Шундай бўлса-да, Эрдўғон Европани ўз мажбуриятларини яхши бажармаётгани учун танқид қилиб, шартномани ҳалиям тўхтатиш мумкинлгини айтди.

XS
SM
MD
LG