Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:16

Ереванда полиция бўлимига ҳужум бўлди, ҳарбийлар гаровга олинди


Арманистон пойтахтида қуролланган шахслар полиция бўлинмасига ҳужум қилди ва 10 га яқин ҳарбийни гаровга олди. Ереван хавфсизлик хизматига кўра, 17 июль куни эрталаб юз берган отишмада 1 киши ўлган, гаровдагилардан 2 нафари тушга яқин озод қилинган. Ҳужумчилар мухолифат ҳаракати етакчиси Жирайра Сефелянни озод этишни талаб қилмоқда.

Арманистон Хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотга кўра, 17 июль куни эрталаб Эребуни полиция бўлинмасига бир гуруҳ қуролланган шахс ҳужум қилган ва бино ичкарисида бўлган 10 га яқин полициячини гаровга олган.

Расмий маълумотда ҳужум чоғида бир полиция зобити ўлдирилгани, яна уч нафари жароҳатлангани айтилди.

Хавфсизлик хизматига кўра, бинони эгаллаб олган қуролли шахслар билан айни пайтда музокаралар бормоқда ва улардан гаровга олинганларни тинч йўллар билан озод қилиш сўралмоқда.

Тушга яқин гаровдагилардан иккиси озод этилгани, булардан бири жароҳатланган полициячи экани айтилди. Айни пайтда (Тошкент вақти билан кечки соат 8да - таҳр.) гаровда қолаётганлар сони 7 нафар экани, музокалар ҳануз давом этаётгани хабар қилинмоқда.

Тушдан сўнг ўз қароргоҳида Арманистон президенти Серж Саргсян мамлакат хавфсизлик кучлари билан учрашиб, вазиятни муҳокама қилди.

Озодлик радиоси арман хизмати воқеа жойидан бераётган хабарга кўра, Ереван ҳарбийлари полиция бўлинмаси ва унинг теграсидаги ҳудудларни тўлиқ назоратига олган.

Арманистон хавфсизлик хизмат тарқатган баёнотда айтилишича, полиция бўлимига ҳужум қилганлар арман мухолифатидаги "Таъсис парламенти" ҳаракати тарафдорларидири.

Жирайр Сефелян
Жирайр Сефелян

"Қурролланган шахслар бир ой олдин ҳибсга олинган Жирайр Сефеляннинг озод этилишини талаб қилмоқда", дейилди расмий баёнотда.

Баёнотда айтилишича, мухолифат етакчиларидан бири бўлган Сефелян "қурол-яроғни ноқонуний сақлаш ва уни ташишни ташкил қилишда айбланган".

Бунга қадар арман мухолифатидаги "Таъсис парламенти" ҳаракати ҳам баёнот тарқатиб, гуруҳ раҳбарини озод этишни талаб қилаётганини билдирди.

Ҳатто, ҳаракат матбуот вакили Варужан Аветисян: "Биз исён бошлаяпмиз, сиёсий маҳбусларни озод этишни бошлаяпмиз", дея баёнот берди. Натижада, facebook орқали тарқатилган бу баёнот ортидан "Ереванда ҳарбий тўнтариш бўлди" деган хабарлар тарқалди.

Арманистон хавфсизлик хизмати эса бу хабарларни қатъиян инкор қилмоқда ва қуролланган шахсларнинг кичик бир гуруҳ Эребуни полиция бўлими ичида қолаётгани, тез орада уларнинг таслим бўлишини таъкидламоқда.

Озодлик арман хизмати саволларига телефон орқали жавоб берган Аветисян президент Серж Саргсяннинг истеъфосини ҳам талаб қилаётгани, талаблари бажарилмагунича бинода қолишини қўшимча қилди.

Арманистон мухолифатидаги "Таъсис парламенти" ҳаракати презижент истеъфосини талаб қилиб, тез-тез норозилик намойишчилари уюштириб келаётган гуруҳлардан биридир.

Унинг етакчиси Сефелян "ҳукуматни зўравонлик билан ағдаришга чақириш" айблови остида 2006 йилда қўлга олинган, 2008 йилда эса озод қилинган эди. 2015 йилда ҳам бир неча сафдоши билан давлат тўнтаришига ҳозирлик кўришда гумон қилиниб, ҳибсга олинган ва озод қилинган.

XS
SM
MD
LG