Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи Гулчин Абдураимова гувоҳ сифатида жиноий ишга бириктирилган ўғлининг¸ аввалига ноҳақ судланиб қамоққа юборилгани¸ кўп ўтмай эса¸ Қарши қамоқхонасидан ўлиги келгани бўйича жиддий текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.
Онанинг ўғли билан бирга қамоқда ўтирганлар ҳикоясига асосланиб иддао қилишича¸ 21 яшар забардаст ўғлини Қарши қамоқхонасидаги маъмурлар “лохмач” бўлишга мажбурлаган.
Онага кўра¸ ўғли бунга кўнмагач¸ унга нисбатан турли чоралар қўлланган ва оқибатда соппа-соғ ўғлим санчастда расмий қоғозда ëзилишича “тушунуксиз диагноз”дан ўлиб қолган. Онанинг Озодликка айтишича¸ 2015 йилнинг ноябрида рўй берган бу ўлим юзасидан жиноий иш очилган¸ аммо ҳеч ким жазоланмаган.
Адолат истаëтган она билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин: