Линклар

logo-print

“Тошкентга иш излаб боргани учун ўғлимга 400 000 сўм жарима солдилар”


Russia/Daghestan -- microphone

Russia/Daghestan -- microphone

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги Тахиатош шаҳрида яшовчи 58 яшар Клара Отажонова 1986 йилда туғилган ўғли Бердимурод Хўжаниёзовга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур таман ички ишлар бўлими 400 минг сўм жарима солганидан арз қилди.

Клара Отажонованинг айтишича, ўғли Бердимурод шу йилнинг 11 майида Тошкентга иш излаб бориб, 28 майда уйига қайтиб келган.

Яқинда эса, Тошкентдан Тахиатошга Бердимуроднинг номига жарима қоғози етиб келган.

Афтидан, тахиатошлик Бердимурод Хўжаниёзов шу йил 1 апрелидан бошлаб жорий этилган қоида қурбони бўлганга ўхшайди.

Ўша қоида билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи қариндошиникига 5 кундан зиёд вақтга меҳмонга келган вилоятликлар милиция бўлимларида ҳисобга туришлари шарт қилиб қўйилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига кўра, Тошкентдаги санаторийларга дам олиш учун келганлар ҳам милиция ҳисобида туришлари мажбурий қилиб белгиланган. Бу тартибни бузганлар жаримага тортилиши ва Тошкентдан мажбуран чиқариб юборилиши белгилаб қўйилган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси фикрича, Конституцияга зид бу қоида яқинда бироз юмшатилгандай бўлди. Янги тартибга кўра, паспорт бўлимига ҳужжат топширган шахслардан уни прописка қилиш ҳақида иш жойидан илтимоснома талаб қилинмайди.

XS
SM
MD
LG